«Миллий тикланиш» миллийликни тиклаш йўлида
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан “Мустақиллик - миллий тикланиш ва юксалишдир” мавзусида Зомин туманида форуми ташкил этилди.
Форумда ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони ходимлари, ЎзМТДП Зомин, Янгиобод тумани ва Жиззах шаҳар партия ташкилоти Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари, “Ёшлар қаноти” аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик айёми муносабати билан ташкил этилган форумда дастлаб иштирокчилар, Зомин истироҳат боғига, Зомин ўлкашунослик музейига, Зомин “SAMSUNG” монитор ишлаб чиқариш заводига, “Кўк тўнли ота” зиёратгоҳига экскурсия уюштирилди.
Шундан сўнг, Зомин сулим гўшасида жойлашган “Лочин” номли меҳрибонлик оромгоҳида ўзбекона лутф ва карнай-сурнай садоси остида йўлакнинг икки четида миллий либосдаги қизлар гуллар билан кутиб олишди.
Қуйида ушбу тадбирдан тайёрланган фотолавҳани тақдим этамиз.
Жиззахдан “Kun.uz” мухбири Акмал Бинокулов
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024