Жамият | 17:05 / 26.07.2016
12463
1 дақиқада ўқилади
Empire State Building биносини яшин урди
25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси Нью-Йорк шаҳрида кучли момақалдироқ юз бериб, ёғингарчилик кузатилди. Унда шаҳардаги осмонўпар бинолардан бири Emрire State Building биносини яшин урган. Бу лаҳзани сураткаш Ҳенрик Мольтке видеотасмага муҳрлаб, интернет тармоғига жойлаштирган.
Лавҳага ўз фикрини билдирганлар орасида «Империя қайта зарба беради» фильмига қиёсан бинонинг номини мазах қилганлар ҳам учрайди.
Gizmodoнинг қайд этишича, бино ўзининг баландлиги билан шаҳарнинг яшинқайтаргичи вазифасини бажаради, дейиш мумкин. Чунки, Empire State Building биносини бир йилда бир неча маротаба яшин уради. Баъзан, бир кун ичида унга бир неча яшин тушади.
Мавзуга оид
08:36 / 03.08.2024
Россия ва Ғарб ўртасида маҳбуслар алмашинуви: ким озод этилди ва улар нима учун ҳибсга олинганди?
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023