Жамият | 17:43 / 11.08.2016
20698
2 дақиқада ўқилади

Обаманинг қизи отасининг обрўсига путур етказмоқда

АҚШ президенти Барак Обаманинг тўнғич қизи Малиянинг ўтган ойда бўлиб ўтган Lollapalooza фестивалида ўралган сигарет чекаётган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Бу ҳақида Mirror нашри маълум қилди

Президентнинг 18 ёшли қизи ота-онаси иштирок этган Демократик партия съездида нима учун қатнашмагани энди маълум бўлди - у она шаҳри Чикагодаги фестивалда иштирок этган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва суратларда Малиянинг гиёҳванд модда чекканлиги аниқланган. 18 ёшли Жеррдин Селуин АҚШ сайтларидан бирига Обаманинг қизи чекаётганлиги акс этган сурат ва видеоларга эга эканлиги ҳақида маълум қилган.

"Мен Малияни гиёҳванд модда чекаётганига гувоҳ бўлдим. Буни исботлаш учун далилларим ҳам бор. Марихуананинг ҳиди шундоққина димоққа уриларди", - дея таъкидлади Селуин. 

Агар гувоҳнинг гаплари рост бўлса, бу Обамалар оиласидаги биринчи бундай ҳолат эмас. Барак Обама ҳам ёшлигида марихуана чекканини тан олган ва бунинг яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида фарзандларига уқтирганини айтган. 

"Мен қизларимга бунинг яхшиликка олиб келмаслигини ва вақтни бекорга сарфлашдан бошқа нарса эмаслигини айтганман", - деган Обама. 

Мавзуга оид