Жамият | 19:28 / 18.08.2016
8340
1 дақиқада ўқилади

Ди Каприонинг хайрия фонди фирибгарликда айбланди

Леонардо Ди Каприонинг хайрия фонди Малайзиянинг 1MDB давлат фондидан уч миллиард доллар пул ювишликда айбланмоқда. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар берган. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, актёрнинг нотижорий ташкилоти 1MDB дан хайрия қилинган пулларни қабул қилиб олган. Вазирлик ходимлари айнан шу ишда пул ювилганини гумон қилишмоқда.

Вазирлик ҳисоботида маълум қилинишича, Ди Каприо Малайзия маш-машаларида иштирок этиб юрадиган одамлар, жумладан, молиячи Жоу Лоу билан яқин таниш бўлган. Лоу 1MDBнинг миллиард долларлаб пулларини шахсий манфаатларига сарфлаб юборган жиноятчи ҳисобланади.
Ди Каприонинг ўзи ва унинг фонди вакиллари АҚШ Адлия вазирлиги ҳисоботига нисбатан изоҳ беришмаган.

 

Мавзуга оид