Спорт | 07:42 / 19.08.2016
6810
2 дақиқада ўқилади

Бразилия ҳукумати америкалик сузувчиларга айблов қўйиши мумкин

Бразилия ҳукумати Риодаги Олимпиадада иштирок этган икки америкалик сузувчи Райан Лохте ва Жеймс Фейгенга жиноят ҳақида ёлғон кўрсатмалар берганлик учун айблов қўйиши мумкин, деб хабар бермоқда ABC.

Аввалроқ Олимпиадада сузувчилар Лохте, Гуннар Бентц, Жек Конгер ва Фейген Олимпия қишлоғига йўлда ўзларини ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари деб таништирган бир гуруҳ одамлар томонидан тунаб кетилганлари ҳақида маълумот беришган. Воқеадан кейин атлетлар уларни қурол билан қўрқитиб тунаганларини маълум қилишган.   

Бу кўрсатмалардан кейин маҳаллий полиция тергов бошлаган ва унинг якунига кўра америкалик спортчиларнинг кўрсатмаларига етарлича исботлар аниқламаган.

17 августда полиция ходимлари АҚШлик сузувчилар жойлашган Олимпия қишлоғидаги бинога Лохте ва Фейгенни тинтув қилгани ва паспортларини олгани келишган, бироқ у ерда ҳеч қайси бир сузувчини аниқлашмаган. Натижада спортчилардан бири – Лохте АҚШга қайтишга улгурган, Бентц ва Конгер АҚШга учиб кетаётган самолётдан тушириб қолдирилган.

Полиция эса воқеа аслида бундай бўлганини тахмин қилмоқда. АҚШлик спортчиларнинг ўзлари безорилик қилганлар, яъни улар автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида тўхтаб, у ердаги ваннахонага эшикни бузиб кириб, хонага шикаст етказганлар. Воқеа жойида қуролланган полициячи пайдо бўлган, бироқ у қўлига тўппончасини олмаган ва сузувчиларни тинчлантиришга уринган. Оқибатда сузувчилар АЁҚШ менежерига етказилган зарар учун ҳақ тўлаб, воқеа жойидан кетишган ва гўёки тунаб кетилганлари ҳақида маълумот беришган. 
Риодаги фуқаролик полицияси бошлиғи Фернандо Велозанинг айтишича америкалик сузувчиларга қўйилган айбловлар қамоқ жазони кўзда тутмайди.

Мавзуга оид