Иқтисодиёт | 17:18 / 19.08.2016
7085
1 дақиқада ўқилади

«Оҳангаронцемент» табиий конлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди

«Оҳангаронцемент» АЖ табиий бойликлар мавжуд бўлган ҳудудлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рудасиз фойдали қазилма участкаларидан фойдаланиш лицензиясини берувчи комиссияси  «Оҳангаронцемент» АЖга лицензия тақдим этган.

Хусусан, компания Урғоз конида оҳактошларни ва Карахтой конида андезибазальтларни қазиб олиши мумкин. 

«Оҳангаронцемент»  АЖ Ўзбекистоннинг цемент ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналаридан биридир. Компания мамлакат цемент ишлаб чиқариш соҳасида тайёр маҳсулот ҳажми бўйича иккинчи ўринда туради. 

Мавзуга оид