Спорт | 22:17 / 21.08.2016
20960
1 дақиқада ўқилади
Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон учун яна бир бронза медаль олиб берди
Рио—2016 Олимпиадасида эркин кураш бўйича 65 кг. вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ихтиёр Наврўзов бронза медаль учун кечган курашда мўғулистонлик Мандахнаран Ганзоригга қарши курашди.
У қийин кечган баҳсда рақибдан 8:7 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа, Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон учун яна бир бронза медаль олиб берди. Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10та - 2та олтин, 2та кумуш ва 6та бронза.
Мавзуга оид
12:05 / 21.09.2019
Эркин кураш. Ўзбекистоннинг 4 вакили ўз иштирокини муваффақиятли бошлади, Ихтиёр Наврўзов эса медалсиз қолди
13:10 / 20.09.2019
Ўзбекистонлик эркин курашчилар дастлабки баҳсларни муваффақиятли ўтказишди
10:00 / 20.09.2019
Нур-Султонда эркин кураш бўйича баҳслар бошланмоқда. Бугун Бекзод Абдураҳмонов ва Ихтиёр Наврўзов гиламга чиқади
18:31 / 21.08.2016