Жамият | 18:04 / 04.09.2016
13286
1 дақиқада ўқилади

Хитойда Ер юзидаги энг кекса аёл оламдан ўтди

Ер сайёрасининг энг кекса аёли Фу Суцин Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Чэнду шаҳрида 119 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар тарқатган. 

Марҳум ўз уйида 3 сентябрь куни жон берган. 

Фу Суциннинг набираси айтишича, аёлнинг соғлиги 1 йилдан буён ёмонлашганди.

У шанба куни эрталаб нонушта қилишдан бош тортган. Унинг оила аъзолари уни қолдириб нонушта қилишга кетишган, қайтганларида эса аёл ҳаётдан кўз юмганди. 

У 21 август куни 119 ёшини нишонлаганди. Унинг деярли 70 нафар невара, эвара ва чевараси қолди. 

Carry the Flag World Records ташкилоти 2013 йили ушбу аёлни Ер юзининг энг кекса кишиси сифатида эътироф этганди. Аммо бошқа бирлашмалар бу маълумотни тан олишмаган.

Ер юзида энг кўп умр кўрган киши 1997 йили 122 ёшида вафот этган франциялик Жанна Кальман деб ҳисобланади. 

Мавзуга оид