Жаҳон | 13:33 / 27.06.2017
6018
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Сичуань вилоятида яна бир кўчки юз берди

Фото: Xinhua

Хитойнинг Сичуань вилоятида иккинчи кўчки юз берди. Бу ҳақда Associated Press Хитой миллий радиосига асосан хабар тарқатди.

Таъкидланишича, кўчки сешанба, 27 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 лар атрофида юз берган.

Ҳодиса жойида бўлган кишилар хавфсиз жойга кўчирилди. Табиий офат кўлами ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

Сичуань вилоятининг Моасян уездида биринчи кўчки шанба, 24 июнь куни юз берди. 140 дан ортиқ инсон тупроқ остида қолиб кетган.

Сўнгги маълумотларга кўра, кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди, яна 109 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Мавзуга оид