Жамият | 11:23 / 06.09.2016
4964
2 дақиқада ўқилади

Сингапурда денге безгагига чалинганлар сони 11,3 мингдан ошди

Фото: Exclusive

Сингапурда денге безгагига чалинган кишилар сони 11,3 мингдан ортди ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Channel NewsAsia хабар тарқатган.

Ўтган йили республика бўйича бу хасталик 11,2 минг кишида қайд этилганди. Ўтган ҳафтада касаллик билан боғлиқ яна 311 янги ҳолат аниқланди.

Беморларнинг 7 нафар вафот этган.

Бундан ташқари, мутахассислар йил  якунида денге безгаги билан оғриган хасталар сони 30 минг нафардан ортиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Шу билан бир вақтда Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 16 киши Зика вирусини юқтирганини маълум қилган. Бу вирусга чалинганлар сони 258 нафарни ташкил қилмоқда.

Зика, денге ва чикунгунья безгакларини Aedes aegypti чивинлари ташиб юради. Ушбу чивинларнинг чақишидан сақланиш ва уларнинг кўпайиш жойларини йўқ қилишга чақирилади. Экспертларнинг фикрича, Зика вирусига қарши вакцинани яқин уч йил ичида кутмаса ҳам бўлади.

Мутахассислар Сингапурни бу вируслар тарқалиши осон бўлган ҳудуд сифатида ҳисоблашади. Кичик бу ҳудуд аҳолиси кўп, ҳаво ҳарорати +30 даражадан тушмайди, намлик юқори.

Мавзуга оид