Жаҳон | 11:42 / 14.09.2016
8804
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия парламенти собиқ бош вазирни жавобгарликка тортиш ниятида

Буюк Британия парламенти Умумпалатаси ташқи ишлар комиссияси Ливияда Муаммар Қоззофий тузумига қарши ҳарбий амалиётлар бўйича ҳисоботини эълон қилди. Унда, ҳукуматнинг собиқ раҳбари Дэвид Кэмерон разведканинг ноаниқ маълумотларидан фойдаланганликда айбланган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Франция ва Буюк Британия қуролли кучлари, 2011 йилда Ливия мухолифатига мамлакатнинг ўша пайтдаги раҳбари Муаммар Қоззофий ҳукуматини ағдариш ва якунда уни шафқатсизларча ўлдириш билан якун топган исёнига ёрдам берган халқаро коалицияга етакчилик қилган эди. Ҳарбий амалиётнинг натижаси ўлароқ, мамлакат амалда барбод бўлиб, парчаланди, Ливияда ИШИД жангарилари ўрнашиб олди. Европага келаётган қочқинлар оқими ортиб, Европада контрабанда кўпайди, дейилади ҳисоботда. 

Комиссия хулосасига кўра, Дэвид Кэмерон ҳарбий аралашув тўғрисидаги қарорни қабул қилишда ҳал қилувчи ўрин тутгани боис, Ливиядаги сиёсий инқирознинг кучайиши учун жавобгардир. 

Мавзуга оид