Apple компаниясининг қоғоз пакет патенти билан боғлиқ можаролари
15 сентябрда АҚШнинг Патент ва товар белгилари идораси (USPTO) Apple компаниясининг қоғоз пакет ишлаб чиқариш учун патент буюртмасини рўйхатдан ўтказди. Янгилик тезда тарқалиб, Америка инновацион корпорацияси мавзусидаги ҳазил мушоҳадаларга сабаб бўлди, лекин Apple’нинг ҳимоячилари ҳам топилди.
USPTO маълумотларига кўра, патентга 2016 йилнинг 7 мартида буюртма берилган. Ҳужжат матнида Apple Store’нинг бутун дунёга машҳур қоғоз пакети батафсил тасвирланади.
Буюртма ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин ОАВ Apple’нинг навбатдаги “инновацияси” борасида ҳазил-мутойиба қила бошлашди. Масалан, Gizmodo портали “Apple пакет намойиш қилади” сарлавҳали мақола чоп этган.
“Қоғоз пакет бу қадар мураккаб бўлиши мумкинлиги хаёлимга ҳам келмаганди. Ахир мен оддий батрак бўлсам, Кремний водийси визионерларининг хислатларига эга бўлмасам.
Мен шунчаки Пакетга эгалик қилишдек ҳузур-халоватга кўзимни очган Apple’га миннатдорчилик билдиришим мумкин, холос”.
Софи Климан, Gizmodo маҳаррири
Патентнинг ўзидан кўра, унинг ”тили” кўпроқ кулгига сабаб бўлди. Gizmodo муҳаррири Софи Климаннинг сўзларига кўра, “Америкача гўзаллик” фильми давридан бери пакетлар бу қадар шеърий туюлмаган.
“Пакетлар буюмларни ташиш учун қўлланилади. Масалан, дўконлардаги пакетлар кўпинча ўша ердан харид қилинган нарсаларни ташиш учун хизмат қилади”.
“Пакет контейнер ва ушлагичдан иборат бўлиши мумкин”.
Apple патенти матнидан
The Verge муҳаррири Рассел Брэндон эса, аксинча, Apple тарафдори бўлди – у компаниянинг пакети ҳақиқатдан ҳам муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилиниши кераклигини таъкидлади.
Брэндомнинг сўзларига кўра, патент ҳаддан зиёд батафсил тасвирланганлиги билан журналистларнинг диққатини тортган. Компания пакетнинг моҳиятига алоҳида тўхталган ва 35-бобга келибгина, асосий мақсадга ўтади.
Журналистнинг таъкидлашича, Apple ўз пакетларида тахминан 60 фоиз иккиламчи қайта ишланувчи маҳсулотларни қўллайди, бу эса уларни заифлаштиради. Айнан ана шундай тузилма заифлигини бартараф қилиш учун компания турли хил муҳандислик найрангларини ўйлаб топишига тўғри келади – масалан, унинг ичидаги қўшимча картон бўлаклари.
“Аслида Apple бу пакетга анча интеллектуал меҳнат сарфлаган! Унинг устида MacBook учун магнит зарядка ва Nike кроссовкалари учун компонентлар яратган дизайнерлар ишлаган.
Apple “пакет” муаммосини ҳал қилиш устида кўп бош қотирди ва бу ҳаракатларнинг маҳсули – компания тарихидаги энг интуитив пакет”.
Рассел Брэндом, The Verge муҳаррири
Шундай бўлса-да, Брэндом ҳам Apple билан ҳазиллашиш имконини бой бермади.
“Бу пакет рўйхатдан ўтиши керакми? Мен сўнгги сўзни USPTO’га қолдираман. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, пакетларни ишлаб чиқариш технологияси уларни ишлаб чиқариш ва тадқиқ қилишни ҳимоя қила олмайдиган патент тизимимизнинг ишни тўғри йўлга қўймаганлиги туфайли ўн йиллаб турғунлик ҳолатида бўлган”.
Рассел Брэндом, The Verge муҳаррири
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
17:31 / 14.12.2024