Жаҳон | 19:49 / 28.09.2016
7676
1 дақиқада ўқилади

Хитой вилояти миллиардерлар сони бўйича Калифорнияни таъқиб қилмоқда

Хитойнинг Чжэцзян вилояти миллиардерлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

Hurun Report ойлик журнали маълумотларига кўра, Чжэцзяннинг 72 нафар фуқароси камида бир миллиард доллар бойликка эга. Шундай қилиб, ушбу вилоят ва унинг пойтахти Ханчжоу шаҳри миллиардерлар сони бўйича АҚШнинг Калифорния штатига имкониятни бой бермоқда. 

Хабарларга биноан, Чжэцзянда Хитой аҳолисининг 5 фоизи ва мамлакатдаги бадавлат инсонларнинг 15 фоизи истиқомат қилади. 

Масалан, Ханчжоунинг машҳур фуқароларидан бири, хитойлик миллиардер, Alibaba интернет-гиганти асосчиси Жек Мадир. Тадбиркорнинг таъкидлашича, вилоят тадбиркорлари ўз муваффақиятлари билан минтақанинг бой маданий мероси ҳамда қулай жуғрофий жойлашуви олдида қарздордир. 

Чжэцзян шунингдек, Нейл Шен (Sequoia Capital China), Дин Лей (NetEase), Фрэнк Ван (DJI), Ли КуФу (Geely Auto Group) каби бойларнинг ҳам ватанидир.


 

Мавзуга оид