Жаҳон | 19:41 / 07.10.2016
6216
1 дақиқада ўқилади

Покистонда йўловчи поезди портлатилди

Фото: ABC News

Покистон жануби-ғарбида, Кветтдан Равалпиндига ҳаракатланаётган йўловчи поездида кучли портлаш рўй берди. 

ABC News хабарига кўра, кучли портлаш оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлиб, 19 киши киши турли даражада жароҳатланган.

Аниқлик киритилишича, бомба поезд Белужистон вилояти ҳудудидаги Маҳа қишлоғи яқинидан ўтаётганда портлаган.

Покистон темир йўл вазири Ҳаваж Саад Рафиқ бу ҳодисани теракт сифатида баҳолаган.

Ҳозирча ҳеч бир ташкилот ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Мавзуга оид