Жамият | 12:57 / 08.10.2016
19766
1 дақиқада ўқилади

"Мэтью" довули самолёт бортидан видеога олинди

Фото: Youtube/Jon Gaddis

Америка океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси ўзининг Facebook саҳифасига, ҳозирда Қўшма Штатларнинг жануби-шарқий ҳудудларига яқинлашиб келаётган "Мэтью" довулининг видеолавҳасини жойлаштирди. "Довуллар овчилари" табиий ҳодисанинг ичига самолётда кириб, учувчи хонасидан уни видеога туширишга муваффақ бўлишган. 

"Мэтью" довули сўнгги йилларда Кариб денгизида пайдо бўлган энг кучли табиий офат экани аввал хабар қилинган эди. Хусусан, Ҳаитида минглаб одамлар бошпанасидан айрилган, муҳим коммуникациялар тармоғи вайрон бўлган, электр таъминоти узилган. Бундан ташқари, 877 нафар инсон қурбон бўлгани хабар қилинмоқда. 

Айни вақтда, ноқулай об-ҳаво АҚШ жанубий-шарқий соҳилларига яқинлашаяпти. Шу сабабли, Флорида, Жоржия штати, Жанубий ва Шимолий Каролина штатларининг соҳилбўйи ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 


 

Мавзуга оид