Жаҳон | 07:57 / 17.10.2016
7823
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Абэ Курил оролларини Россия билан бирга бошқариш ниятида

Фото: asahi.com

Япония ҳукумати Россияга жанубий Курил оролларини биргаликда бошқариш таклифини илгари суришни режалаштираяпти. «Никкэй» нашри икки мамлакат ҳукуматларидаги манбаларига таянган ҳолда шу ҳақда ёзмоқда. 

Қайд этилишича, Москва ҳамда Токионинг биргаликда фойдаланишга келишиб олганида ҳам уни ҳаётга татбиқ этиш масаласига бир неча йиллар керак бўлади. 

Нашрга кўра, жанубий Курил оролларини бошқаришда ҳамкорлик қилиш ғояси Япония ҳукумати раҳбари Синдзо Абэга тегишлидир. Япония Россиядан Хабомаи ва Шикотан оролларини қайтиб олишни ва Кунашир, Итуруп оролини бошқаришда ҳамкорлик қилмоқчи.

«Агар Япония ва Россия биргаликда бошқаришга бўйича келишувга эриша олса, бу мамлакатлар ўртасидаги тинчлик битимини имзолашни тезлаштиради», — деб ёзган газета.

Мавзуга оид