Спорт | 21:16 / 24.10.2016
6154
2 дақиқада ўқилади

Месси, Маҳрез ва Модрич ҳам «Олтин тўп» олиши мумкин бўлган футболчилар сафида

Фото: Goal

France Football нашри «Олтин тўп» мукофотига даъвогар футболчиларнинг навбатдаги бешлигини эълон қилди.

Эндиликда Лионель Месси («Барселона»), Лука Модрич («Реал»), Томас Мюллер («Бавария»), Уго Льорис («Тоттенҳэм»), ва Риёз Маҳрез («Лестер») ҳам ушбу мукофот учун даъвогарлар қаторида.

Бунгача Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Дортмунд), Гарет Бэйл («Реал»), Жанлуиджи Буффон («Ювентус»), Криштиану Роналду («Реал»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Пауло Дибала («Ювентус»), Диего Годин, Антуан Гризманн (оба – «Атлетико»), Гонсало Игуаин («Ювентус» / «Наполи»), Златан Ибраҳимович («Манчестер Юнайтед»), Андрес Иньеста («Барселона»), Коке («Атлетико»), Тони Кроос («Реал»), Роберт Левандовски («Бавария») каби футболчилар мукофот учун даъвогарлар сифатида маълум бўлганди.

Яна 10 нафар футболчи номи кун давомида маълум қилинади. 

Бундан олдинроқ ФИФА ва France Football «Олтин тўп» эгасини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича 5 йиллик келишув муддати тугаганини маълум қилганди. Журнал 1956 йилдан 2009 йилгача журналистларнинг овоз беришлари орқали ғолибни аниқлаганди. 2010 йилдан буён эса мукофот ФИФА томонидан топшириладиган бўлди. Бу ҳолатда индивидуал мукофот ғолибини аниқлашда ОАВ вакилларидан ташқари бутун дунёдаги терма жамоаларнинг бош мураббийлари ҳамда терма жамоаларнинг сардорлари иштирок этиши жорий қилинди.

Мавзуга оид