Жаҳон | 09:05 / 29.10.2016
7954
1 дақиқада ўқилади

Чикаго аэропортида самолёт ёнишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

American Airlines авиакомпаниясининг Чикагодаги О'Хара аэропортида Боинг-767 самолётининг ёнишига двигателдаги носозлик сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, айрим ҳолларда двигателда бошқарилмас носозлик юз беради. Бунинг натижасида, мотор корпусидаги деталлар парчаланиб, ёнишга олиб келади. 

Аввалроқ, American Airlines самолётининг Чикаго шаҳри аэропорти ёнишидан 20 киши жабрлангани хабар қилинган эди. 

 

Мавзуга оид