Спорт | 21:34 / 30.10.2016
8250
1 дақиқада ўқилади

Биринчи рақамли аёл теннисчи WTA’нинг якуний мусобақаси финалида мағлуб бўлди

Фото: © EPA/WALLACE WOON

Словакиялик теннисчи Доминика Цибулкова айни вақтда аёллар ўртасидаги биринчи рақамли теннисчи, германиялик Ангелика Керберни Аёллар теннис уюшмасининг (WTA) якуний мусобақаси финалида мағлуб этди.  

WTA рейтингида 8-ўринни эгаллаётган Цибулкова ҳал қилувчи ўйинда Керберни 6:3, 6:4 ҳисобида ютди. Учрашув 1 соат 16 дақиқа давом этди.

27 ёшли Цибулкова учун бу WTA’нинг биринчи якуний мусобақаси бўлди.

Сингапурда ўтган мусобақанинг мукофот жамғармаси 7 млн долларни ташкил қилди. 

 

Мавзуга оид