Жамият | 16:37 / 31.10.2016
11436
1 дақиқада ўқилади

Қизларни ҳайрон қолдирмоқчи бўлган йигит панда чангалидан аранг қочиб қутилди

Фото: Daily Mail

Хитой жануби-шарқидаги Цзянси провинциясида жойлашган ҳайвонот боғларидан бирида Чэнь исмли ёш йигит йирик панда яшайдиган вольерга ташриф буюрди.

Daily Mail хабарида айтилишича, йигит икки қизни ҳайрон қолдириш мақсадида ярим метрли тўсиқдан ошиб ўтади ва Мэй Линг исмли панданинг жаҳлини чиқаради.

Шундан сўнг Чэнь ухлаб ётган 120 килограммли панданинг бошига нуқиб, уни безовта қилди. Жонивор йигитга ташланган ва у билан жанг қила бошлаган. Орадан бир қанча дақиқалар ўтибгина йигит қочиб чиқишга муваффақ бўлган.

Хабарга кўра, йигитнинг шими йиртилган, ўзига эса ҳеч нарса қилмаган. Мэй Линг ушбу учрашувдан сўнг шифокор кўригидан ўтказилган. Уларнинг айтишича, жонивор ҳам зарар кўрмаган.

Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, йигитнинг омади чопган, бўлмаса қуён ва кемирувчилар билан озиқланувчи панда унга жиддий зарар келтириб қўйиши мумкин эди.

Мавзуга оид