Ўзбекистон | 17:13 / 02.11.2016
6907
2 дақиқада ўқилади

Ҳотамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди

Фото: ЎзХДП матбуот хизмати

2 ноябрда Ўртачирчиқ туманидаги Тошкент вилоят маънавият-маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди. Бу ҳақда ЎзХДП МК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув бир вақтнинг ўзида Онлайн видео-конференция шаклида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги олти минга яқин сайловчини қамраб олди.

Мазкур учрашувда даставвал номзоднинг ишончли вакили Ҳотамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди. Шундан сўнг, сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Ҳотамжон Абдураҳманович Кетмоновга берилди.

Ҳотамжон Кетмонов ўз чиқишида сайлов – халқнинг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришнинг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг асоси эканини алоҳида таъкидлаб, ўзи илгари сураётган сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Учрашув давомида номзод маърузаси бўйича бир қатор иштирокчилар сўзга чиқдилар. Улар ўз чиқишларида номзод дастурида илгари сурилаётган - мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида, ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлаш ғоясини қўллаб-қувватлаб сайловчиларни сайлов куни Ҳотамжон Кетмоновга овоз беришга чақиришди.

Учрашув сўнгида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакилларидан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Мавзуга оид