Ўзбекистон | 16:59 / 02.11.2016
17192
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди

Фото: uzairways.com

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳукуматлараро лойиҳа тайёр ва айни вақтда ўзаро келишиш босқичида турибди. Sputnik Тожикистон агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода республика парламенти қуйи палатасида қилган маърузасида маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, икки қўшни мамлакат ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда Тожикистондаги фуқаролик уруши бошланишида тўхтатилган эди. Томонлар бир неча марта бу масалани кун тартибига чиқарган бўлса-да, музокаралар ҳозирги босқичга қадар етиб келмаган. 

Бугунги кунда, Тожикистондан дунёнинг 22 давлатига авиапарвозлар амалга оширилади. 

Мавзуга оид