Жаҳон | 23:15 / 09.11.2016
8858
1 дақиқада ўқилади

АҚШда сайловлардан кейин стрессни бартараф этиш учун антиқа "будка" пайдо бўлди

Нью-Йоркда CBS телеканали телебошловчиси Стивен Колбер мамлакатда ўтган президентлик сайловларидан кейин стрессни бақириб бартараф этиш учун "бақириш учун будка" ўрнатди. Бу ҳолат The Late Show with Stephen Colbert дастурининг фейсбукдаги саҳифасида эфирга узатилди. 

Таъкидланишича, исталган одам будкага  кириб, сайловлар давомида ўзида йиғилиб қолган салбий туйғуларни бақириш билан ташқарига чиқариб юбориши мумкин бўлган. 

Тадбир сайловдан кейин туни билан давом этган. Будка олдида камера ўрнатилган. Таъкидланишича, "бақириқлар" трансляцияси 2 млн га яқин намойиш йиққан.

 

Мавзуга оид