Клинтон Трампдан кўпроқ овоз олган ҳолда ютқазгани маълум бўлди
Маҳаллий вақт билан 9 ноябрь куни соат 6.55да (Тошкент вақти билан соат 16.55) ҳисобланган овозларга кўра, Ҳиллари Клинтон сайловчиларнинг умумий сони бўйича Дональд Трампни ортда қолдиргани маълум бўлди. Бу маълумот The New York Times нашри сайтида келтирилган.
Клинтон учун 58 млн 895 минг 309 нафар америкалик овоз берган.
Шу билан бир вақтда Трамп учун овоз берган америкаликлар сони 58 млн 858 минг 904 нафар кишини ташкил қилиб турибди.
Ҳали 4та штатда ким ғолиб бўлгани аниқланмади. Миннесотада Ҳиллари Клинтон етакчи, Мичиган, Нью-Ҳэмпшир ва Аризонада эса Дональд Трамп устунлик қилмоқда.
Лекин Трамп сайлов ҳайъатининг етарли овозини тўплаб бўлди ва АҚШнинг 45-президентига айланди (ғалаба учун кифоя қиладиган 270 овоздан 279 овоз).
Мавзуга оид
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024