Спорт | 17:59 / 12.11.2016
7404
1 дақиқада ўқилади
Боксчи Фьюри Трамп ёрдамчиси бўлишга муносиблигини айтмоқда
Жаҳон бокс ташкилоти (WBO), Жаҳон Бокс Ассоциацияси (WBA) ва Халқаро бокс ташкилоти (IBO)нинг собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга ажойиб ёрдамчи бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирмоқда. Собиқ профессионал боксчи Twitter саҳифасида шу ҳақда ёзмоқда.
«Ким билсин, балки тез орада мен бош вазир бўларман. Трамп президент бўлишни уддалаган экан, нега бўлмасин? Бироқ, унга янги ёрдамчи лозим бўлса, мендан яхшисини топа олмайди», — деб ёзган Фьюри.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
15:04
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
12:27