АҚШда 1,6 млн км юрган Porsche топилди
Америкалик Гай Ньюмарк ўзининг Porsche 356 автомобилида 1 миллион миль (1,6 миллион км) юришга муваффақ бўлди. У купедан ҳар кунги эҳтиёжи учун фойдаланса-да, автомобиль ўзининг ажойиб техник ҳолатини сақлаб қолган. Ушбу машинанинг бир миллион милни босиб ўтишига оид видеолавҳа Porsche компаниясининг YouTube каналида жойлаштирилган.
Porsche 356 русумли спорткар 1960 йилда ишлаб чиқилган. Уни Гайнинг отаси машинанинг аввалги эгасидан бир ойгина юрган чоғида харид қилган. Ўша савдодан уч ой муқаддам, автомобиль Штутгартдаги завод конвейеридан чиққан бўлган.
Кейинчалик ота купени ўғли Гайга коллежни тамомлагани муносабати билан ҳадя қилган. Шундан бошлаб, Гай ушбу транспорт воситасидан фойдаланиб келади. Ҳозирда, Гай Ньюмарк ҳар уч минг милда (4,8 минг км) севимли машинасини техник кўрикдан ўтказиб туради.