Фан-техника | 15:57 / 16.11.2016
7406
2 дақиқада ўқилади

Сиднейда Ferrari’си ёнган йигитни тунаб кетишди

Австралиялик Тэн Шукла ўтган дам олиш кунида бирданига бир қанча мусибатга учради. Сиднейда дам олиш кунларининг бирида унинг “Феррари”си ёниб кетди, шунингдек, банк картаси, нақд пуллари ва ноутбуки ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда 9NEWS маҳаллий портали хабар бермоқда.

Барчаси омадсиз дақиқаларда рўй берди: Шукла шаҳар четидаги туманлардан бирида банк картасидаги пулни нақдлаштириш мақсадида банкомат олдида тўхтайди. Орадан бир мунча вақт ўтиб, у машинаси ёнаётганини кўради. Одамлар унга ёрдам беришга шошиллишади, аммо бу ишлар омадли якунланмайди.

Шу сабаб Шукла банкоматда карточкаси ва нақд пулларини унутиб қолдиради. У аппарат ёнига қайтиб келганида, на карточкасини ва на пулларини топа олмайди. Австралияликнинг муаммоси бу билан тугамайди, унинг машинасини ўчиришга ёрдамга келганларнинг бири йигитнинг ноутбукини ўғирлаб кетганди.
Машинанинг ёнгани сабаблари тўғрисида маълумот йўқ. Сидней полицияси воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.

Мавзуга оид