Жаҳон | 16:00 / 27.11.2016
15522
1 дақиқада ўқилади

Видео: Фидель Кастронинг омма олдидаги сўнгги нутқи

2016 йилнинг 19 апрелида Фидель Кастро Куба Коммунистик партиясининг 7-съездида, бир ярим минг кишилик аудитория қаршисида ўзининг омма олдидаги охирги нутқини ирод қилганди.

Мамлакатнинг собиқ раҳбари ва бутун дунёга инқилоб раҳнамоси сифатида танилган кекса сиёсатчининг нутқи ўшанда йиғилганларни тўлқинлантирганди. ОАВ эса бу нутқни «видолашув нутқи» сифатида баҳолаган.

Фидель Кастро ҳам бу ўзининг омма олдидаги сўнгги нутқи бўлиши мумкинлигини айтганди. У кубаликларни ўзи танлаган йўлдан кучларни бирлаштирган ҳолда собитқадамлик билан давом этишга чақирганди.

Фидель Кастро Кубани 49 йил бошқарди. 2008 йилда у соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз лавозимини укаси Рауль Кастрога топширди, 2011 йилда эса Куба Коммунистик партияси раислигидан ҳам кетди. У 25 ноябрь куни оламни тарк этди.

Мавзуга оид