Жамият | 18:58 / 02.12.2016
5326
1 дақиқада ўқилади

Johnson & Johnson нуқсонли маҳсулотлари учун йирик миқдорда жарима тўлайди

Фото: diariocatolico.net

АҚШнинг Даллас шаҳри федерал ҳакамлик суди Johnson & Johnson компанияси ва унинг DePuy Orthopaedics шўъба корхонасига сифатсиз маҳсулотлари учун 1 млрд долларга яқин жарима тўлаш мажбуриятини юклади. Ушбу компания томонидан ишлаб чиқилган тос-сон соҳаси учун мўлжалланган Pinnacle эндопротезлари талабга жавоб бермаган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Ҳакамлар томонидан аниқланишича, Pinnacle протезларида нуқсонлар бўлган, аммо харидорларни ҳеч ким огоҳлантирмаган. 

Маълумотларга кўра, Johnson & Johnson компаниясига қарши 8 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. 

Ўз навбатида, компания адвокатлари суд қарори юзасидан апелляция беришларини маълум қилишган. 


 

Мавзуга оид