Фан-техника | 20:03 / 04.12.2016
7790
2 дақиқада ўқилади

Брэнсон компанияси сайёҳлар учун фазо кемасини синовдан ўтказди

Фото:Virgin Galactic

Фазога саёҳат қилишни истаганлар учун мўлжалланган VSS Unity кемаси SpaceShipTwo негизида барпо этилган. У ўзининг илк синов парвозини муваффақиятли амалга оширди, деб хабар қилинмоқда миллиардер Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic компанияси сайтида.

Брэнсон ўз Twitter саҳифасида қурилма суратини жойлаштириб, «VSS Unity бугунги муваффақиятли парвозидан сўнг уйига учмоқда» деган изоҳни қолдирган. 

Virgin Galactic сайтида қайд этилишича, сайёҳлик фазо кемасининг парвози 1 соат 20 дақиқа давом этган, шундан 10 дақиқасида VSS Unity ташувчидан ажралган ҳолда эркин парвоз қилган. Шундан сўнг, қурилма ерга қўнган. Бу вақтда, ҳаво кемаси бортида икки нафар учувчи: Марк Стакки ва Дэйв Маккей бўлган. 

VSS Unity шу йилнинг феврал ойида Калифорниянинг Мохав космодромида намойиш қилинган эди. Ўшанда у Ерга яқин орбитага 2 учувчи ва 6 нафар сайёҳни олиб чиқа олиши айтилган эди. 


 

Мавзуга оид