Фан-техника | 20:30 / 08.12.2016
8703
1 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S6 смартфони самолёт бортида ёниб кетди

Фото: hi-tech.mail.ru

Samsung Galaxy S6 смартфонининг навбатдаги ёниб кетиш ҳолати Хитойда қайд этилди. Бу ҳақда Phone Radar хабар бермоқда. Смартфон айнан парвоз вақтида ёниб кетган.
China Airlines авиакомпаниясининг CI027 борти Тайваннинг бош шаҳри Тайбэйга парвоз қилди. Ана шунда йўловчиларнинг бирида бўлган Samsung Galaxy S6 смартфони аввалига тутади, сўнгра ёна бошлади.

Самолёт экипажи дарҳол зарур чора-тадбирларни амалга оширди: ерга ташланган смартфон ўт ўчириш мосламаси ёрдамида ўчирилди, сўнгра уни экспертиза учун муз солинган челакка солиб қўйишди. Қурилма эгасининг қўли куйиб қолди.

Мавзуга оид