Жаҳон | 07:32 / 22.12.2016
8205
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Суриянинг яна бир шаҳри ИШИДдан озод қилинишини айтди

Фото: © AFP

ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг Ал-Боб шаҳрида охирги кунларини яшамоқда ва яқин орада шаҳардан сиқиб чиқарилади, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. 

"ИШИД Ал-Бобда охирги кунларини яшамоқда. Террорчилар исталган воситалар билан: худкушлар, қўлбола портловчи қурилмаларни қўллаб шаҳарда қолмоқчи. Афсуски, турк томондан қурбонлар ва ярадорларсиз иложи бўлмади. Бироқ Ал-Боб ва Ҳалаб ўртасидаги йўл назорат остига олинди. Умид қиламанки, Ал-Боб яқин орада озод этилади, унинг аҳолиси эса ўз уйларига қайтади", деб айтди Эрдўған Анқарадаги матбуот-анжуманда. 

Туркия армияси Сурия мухолифати билан биргаликда Сурия шимолидаги Жараблус шаҳрини ўз назоратига олган ва айни вақтда Ал-Боб учун жанглар олиб бормоқда.

 

Мавзуга оид