Light | 23:46 / 24.12.2016
42422
4 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг ақлли 10 жонивори

Аксарият одамлар жониворларни онгли мавжудот сифатида қабул қилишмайди. Албатта, улар ҳисоб-китоб қилиш ёки инсон онгининг мета-когнитив хусусиятларини намоён этишга қодир эмас. Бироқ баъзи жониворлар олимларни интеллектуал кўникмалари билан ҳайратга солишмоқда. "Don't Panic" нашри олимлар "ақлли" деб топган жониворлар рўйхатини тақдим этди. 

 

Денгиз шерлари

Тадқиқотлар денгиз шерларининг мантиқий фикрлаш хусусиятига эга эканликларини кўрсатди. Бу ажойиб мавжудотлар анча мураккаб параллелларни амалга ошира олади. Масалан, а = b ва b = с бўлса, у ҳолда а = с бўлиши.

 

Бабунлар

Бабунларнинг когнитив хусусиятлари шимпанзенинг худди шу хусусиятларига яқин келади. Бундан ташқари, бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, бабунлар ҳаттоки стрессни ҳам енга олади. 

 

Қўйлар

Қўйларни аҳмоқ деб ҳисоблаганлар янглишади: бу жониворлар кенг қамровли ҳиссиётларни намоён эта олишади ва атроф-муҳитнинг ўзгаришига тез мослашишади. Бундан ташқари, қўйлар ажойиб хотирага эга.

 

Енотлар

Олимлар топқирлик борасида биринчиликни енотларга беришди. Улар мураккаб ижтимоий алоқаларни ўрната олишади ва муайян муаммоларни ҳал қилиш учун янги ускуналарни осонлик билан ўзлаштиришади.  

 

Каламушлар

Маълум бир шароитга мослашиш борасида уларга етадигани йўқ. Бундан ташқари уларнинг хотираси яхши. Албатта, бу кемирувчилар биз учун жуда ёқимсиз кўринади, бироқ уларнинг ақлий салоҳиятлари юқори баҳоланади. 

 

Мушуклар

Мушукларни итлардек ўргатиб бўлмайди, чунки улар ўз ривожланиш векторларини ўзлари танлашни маъқул кўришади. Мушук боқувчилар уларнинг мақсадга эришиш борасида нималарга қодир эканликларини яхши билишади. 

 

Бурундуқлар

Ҳайрон бўлманг, бу кичик мавжудотлар ҳам анча ақлли ҳисобланади. Шунчаки уларнинг интеллекти фақат бир вазифани ҳал қилишга қаратилган: егуликни сақлаш. Гап егулик ҳақида кетганда, бурундуқдан ақллисини топиш қийин. 

 

Филлар

Бу жониворлар мураккаб ижтимоий вазифаларни бажариш ва қайта ишлашда ўз мияларидан фойдаланишади. Филлар — барча жониворлар орасида энг яхши хотира эгалари ҳисобланади. Улар ҳаттоки маълум бир маънода ҳамдардлик билдиришга ҳам қодир. 

 

Итлар

Итларнинг ақл салоҳияти уларнинг наслига боғлиқ бўлса-да, умуман олганда, улар бошқа жониворларга нисбатан ақллироқ. Лабрадор ва бордьер-колли каби аксарият итлар насли жуда қизиқувчан бўлиб, улар атроф-муҳитдаги кичик ўзгаришларни ҳам илғай олишади. Бундан ташқари, уларнинг ҳиссий интеллект даражасини ҳам инобатга олиш зарур, зеро айнан шу жиҳат уларни инсоннинг энг содиқ дўстига айлантиради. 

 

Шимпанзе

Рўйхатимизга шемпанзе якун ясайди. Шимпанзе нафақат бутун ҳамжамиятга ёрдам беришда асбоблардан фойдалана олади, балки атрофдагиларни манипуляция қилишда ҳам ўз маҳоратини намоён этади. Умуман олганда, айнан шемпанзе сайёрамиздаги энг ақлли жонивор ҳисобланади. 

Мавзуга оид