Жамият | 19:58 / 30.12.2016
7963
1 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл бор бисотини севимли жонзотларига мерос қилиб қолдирди

АҚШнинг Теннеси штатида яшовчи аёл бор бисотини уй ҳайвонларига мерос қилиб қолдирди, деб хабар бермоқда The Washington Post нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, аёлнинг ўлимидан кейин унинг таъзияномасида у "ҳайвонларни ашаддий яхши кўргани" ва шунинг учун барча давлатини уларга қолдиргани ёзилган бўлган. Амалдорлар бир йил ўтиб унинг бу васиятини тасдиқлашган.

"Гленда Тейлор ДеЛаудер мушук ва итларини шунчалик яхши кўрганки, ўзининг барча мулкини бу жонзотларга ёрдам бериш учун қолдирган. Кўплаб одамлар ўз уй ҳайвонларини болаларидек яхши кўришади ва ўз фарзандларига эга бўлмаган кўплаб одамлар ўз ҳайвонларини болалар деб ҳисоблашади. Округимиздаги бир фуқаро бу муҳаббатнинг намунаси бўлди", деб айтилди аёл яшаган Кантер-Каунти округи мэри Леон Хамфри баёнотида.

Таъкидланишича, аёлнинг ҳайвонларга қолдирган мулки 1,2 млн долларга баҳоланган. 

 

Мавзуга оид