Жаҳон | 00:53 / 30.12.2016
12411
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси такроран ўққа тутилди

Фото: RIA

Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси такроран ўққа тутилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинган.
   
"29 декабрнинг иккинчи ярмида Дамашқ яқинидаги, жангарилар томонидан назорат қилинувчи ҳудуддан отилган мина Россия элчихонасининг консуллик бўлими ёнига тушган", деб айтди ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова. 

Таъкидланишича, мина элчихона биносига арзимас шикаст етказган. Жабрланганлар йўқ.

"Россия элчихонасига навбатдаги ҳужум йўл қўйиб бўлмайдиган ҳисобланади ва қатъий қоралашга лойиқдир. Экстремистларнинг Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибини таъминлашга саъй-ҳаракатларга путур етказишга уринишлари олди олиниши керак", деб айтган Захарова.

 

Мавзуга оид