Иқтисодиёт | 20:25 / 02.01.2017
17075
1 дақиқада ўқилади
Хитой ҳукумати 1 январдан чет эл валютаси харидига чеклов жорий қилди
Бундан буён ўз юанларини бошқа мамлакат валютасига айирбошлашни истаган киши ўзи ва пулнинг келиб чиқишига доир қўшимча маълумот тақдим этиши керак бўлади. Бу ҳақида ВВС нашри хабар берди.
50 доллар миқдоридаги валюта айирбошлаш учун йиллик квота ўзгаришсиз қолмоқда.
Хитой давлат маъмуриятида маълум қилинишича, ҳукумат шу тариқа капиталнинг мамлакатдан ташқарига чиқиш ҳажмини қисқартиришга умид қилмоқда.
Таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, 2015 йилда Хитойдан чиқувчи капитал оқими 1 триллион долларга етган.
Bloomberg Intelligence маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январь ойидан сентябригача Хитойдан 690 миллиард доллар олиб чиқилган.
Мавзуга оид
19:10 / 25.12.2024
Tashkent City боғида 10 январгача автомобиллар ҳаракати чекланади
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024