Ўзбекистон | 15:39 / 04.01.2017
11756
1 дақиқада ўқилади
TIKA Ўзбекистон тиббиёти ривожига ҳисса қўшди
Туркия бош вазири девонхонаси қошидаги ҳамкорлик ва тараққиёт идораси (TIKA) Хоразм вилояти ҳудудидаги Республика ихтисослаштирилган урология маркази онкологик диспансерига тиббий жиҳозлар етказиб берди.
Агентлик баёнотида хабар қилинишича, Анқарадаги урология клиникаси шифокори Йилмаз Аслан TİKA ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистонга келган ва шифохонага тақдим этилган барча тиббий жиҳозларни кўздан кечирган.
Жаноб Аслан ўзбекистонлик шифокорлар, хусусан диспансер бош шифокори ҳамроҳлигида маҳаллий ходимларга ускуналар ва аппаратуралардан фойдаланиш ҳақида маълумот берган. У шунингдек, 2 беморнинг жарроҳлик амалиётида иштирок этган.
Мавзуга оид
15:20 / 02.03.2024
TIKA Ўзбекистонда тарихий обидаларни реконструкция қилишда қатнашиши мумкин
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022
Булоқбоши туманида туғруқ жараёнидаги чақалоқ ўлими бўйича масъуллар лавозимидан озод этилди
19:30 / 05.05.2022