Жамият | 15:30 / 05.01.2017
17453
1 дақиқада ўқилади

Собиқ қўриқчи қиролича Елизавета II'ни отиб қўйишига бир бахя қолгани ҳақида ҳикоя қилди

Фото: independent

Елизавета II тунда Букингем саройи бўйлаб сайр қилаётган вақтда шахсий қўриқчиларидан бири унга қарата ўқ узишига бир бахя қолди. Independent нашри шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, бу ҳақида собиқ қўриқчининг ўзи сўзлаб берган. Бир куни тунда у саройнинг ички ҳудудини қўриқлаётган бўлган, шунда қоронғуликда кимнингдир шарпаси кўринган. У "Ким бу?" деб қичқирган. Яхшилиб разм солиб қараса, бу қиролича Елизавета II бўлиб чиққан.

"Ҳазрати олиялари, сизни отиб қўйишимга бир бахя  қолди", - деган қўриқчи. "Ҳаммаси жойида. Кейинги сафар сизга олдиндан қўнғироқ қилиб қўяман, шунда менга ўқ узишга ҳожат қолмайди", - дея жавоб берган қиролича. 

Бу воқеа айнан қачон бўлганлиги маълум қилинмаган. Манба маълумотига кўра, ўша пайт қироличанинг эгнида пальто бўлган.

Мавзуга оид