Фан-техника | 17:32 / 06.01.2017
5826
2 дақиқада ўқилади

Intel компанияси электроника кўргазмасида ўта ингичка маҳсулотини намойиш қилди

АҚШда бўлиб ўтаётган CES-2017 кўргазмасида қатнашаётган Intel компанияси ҳам ўзининг энг янги ишланмаларини намойиш этмоқда. Улардан бири митти ҳисоблаш платформаси бўлиб, жуда кичик ўлчами сабабли Compute Card деб номланган. Унинг ўлчами - 95 x 55 x 5 ммни ташкил этади. Ўта юқа корпусга бир кристалли Intel тизими, оператив хотира, доимий хотира ва Wi-Fi модули жойлашади.

Платформанинг кичик ҳажми уни ақлли музлатгичлар, телевизорлар, интерактив ахборот киоскалари, видеокузатув ва бошқа турли асбоб-ускуналарга ўрнатиш имконини беради. Агар, Compute Card самарадорлиги маъқул келмаса, уни бошқаси билан алмаштириш мумкин. 

Intel аллақачон ишлаб чиқарувчилар билан бу борада музокаралар олиб бормоқда. Улар, ўзларининг маҳсулотини Compute Card учун мослаштириш устида иш олиб боришмоқда. Ҳамкорликка қизиқиш билдираётган компаниялар орасида Dell, Sharp, HP ва Lenovo каби таниқли фирмалар ҳам бор. 

Compute Card ҳақида батафсил маълумот кейинчалик эълон қилинади. У 2017 йил ўрталаридан сотувга чиқарилади. 

Мавзуга оид