Жаҳон | 21:42 / 10.01.2017
9327
1 дақиқада ўқилади

Гана президенти АҚШ президентларининг нутқларини плагиат қилишда гумон қилинди

Гананинг янги президенти Нана Акуфо-Аддо инаугурация маросимидаги нутқида АҚШ президентлари нутқларини гўёки плагиат қилгани учун танқид қилинди. Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Декабрдаги президентлик сайловларида ғолиб бўлган Нана Акуфо-Аддо 7 январда ўз лавозимига ўтирди.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, унинг нутқининг бир қисми АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг 1993 йилдаги инаугурациясидаги нутқидан деярли тўлиқ олинган. Акуфо-Аддо нутқининг бошқа бир қисми эса АҚШнинг яна бир собиқ президенти Жорж Бушнинг 2001 йилдаги нутқи билан деярли мос тушган.

2014 йилгача Гана иқтисодиёти энг жадал ривожланаётган Африка давлати ҳисобланарди. Сайловлар яқинлашгани сари аҳоли ўртасида кескинлик ошган, қарама-қарши партиялар тарафдорлари ўртасида ҳамда полиция билан тўқнашувлар содир бўлган.

Мавзуга оид