Спорт | 18:15 / 11.01.2017
9118
1 дақиқада ўқилади

The Best маросимида Роналдуга берилиши керак бўлган соат ўғирлаб кетилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Цюрихдаги The Best совринларини топшириш маросимидан аввал олтита совға сифатида берилиши лозим бўлган соатлар ўғирлангани ҳақида маълум қилди

As маълумотларига кўра, ўмарилган соатлар The Best мукофотлари билан тақдирланган шахслар учун мўлжалланган эди. Натижада энг яхши футболчи бўлган Роналду, йилнинг энг яхши мураббийи Клаудио Раньери, 2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси Карли Ллойд ва бошқа ғолиблар Hublot маркали соатларнинг анча арзон нусхаси билан чекланишди. Ўғирланган буюмнинг ҳар бири эса 92 минг евро бўлган.

Хабарларга кўра, яқин кунларда футбол оламининг ўтган йилги олтита энг яхшилари Hublot’нинг ўша - Bing Bang Football соат моделини барибир олишади. 

Мавзуга оид