Франция элчиси Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири билан учрашди
Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вилмор хоним Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Рустам Қосимов билан учрашди.
Франция элчихонаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, агрономия, сайёҳлик, инженерлик фанлари, соғлиқни сақлаш, меъморчилик ва археология каби соҳаларда ҳамкорлик муносабатларига тўхталиб ўтилди.
Бугунги кунда долзарб ҳисобланадиган олий ва ўрта таълим ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш масалалари доирасида томонлар кадрлар тайёрлаш инженерияси, хусусан, тил бўйича, шунингдек, бошқа мутахассисликларга француз тили таълими бериш инженерияси борасида ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди.
Франция элчиси ўзбекистонлик талабалар француз тилида барча мутахассисликлар бўйича, шунингдек, бошқарув, инженерлик фанлари, ирригация каби соҳаларда инглиз тилида Францияда олий таълим олиш имкониятига эга эканликлари ҳақида тўхталди.
Элчи Францияга бориб таълим олишни истаган талабалар француз тилидан билим даражаларини оширишлари учун Тошкент француз альянси курсларига қатнашиш имконияти мавжудлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
22:17 / 16.12.2024
Корея ва Франциядаги можаролар: Демократиялардаги инқирозлар демократияни созлайди
17:17 / 13.12.2024