Жаҳон | 08:27 / 17.01.2017
14504
1 дақиқада ўқилади

Франция собиқ бош вазири: Трамп Европага уруш эълон қилмоқда

Фото: bfmtv

Франция собиқ бош вазири ва мамлакат президенти лавозимига номзод Мануэль Вальс АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп ўзининг популистик гаплари билан Европага уруш эълон қилмоқда, деб айтди. Бу ҳақда BFMTV нашри хабар бермоқда

"Кўпчилик Дональд Трамп сайлангандан кейин тинчийди деб ўйлаганди. Бироқ улар популист ўз дастурини амалга оширишни истаб қолишини эсдан чиқариб қўйганлар. Бу иғво, бу Европага уруш эълон қилиш", деб айтди Вальс.

Унинг айтишича, Трамп ўз гаплари билан Европанинг савдо, миграция ва мудофаа соҳаларида емирилишини истамоқда.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд Трамп танқидига "Европага ташқаридан маслаҳатлар керакмас" деб жавоб берганди.

Мавзуга оид