Фан-техника | 15:32 / 25.01.2017
8503
2 дақиқада ўқилади

Microsoft тўплаётган маълумотларни қандай йўқотиш мумкин?

Биласизми, Windows 10 дастури ҳақиқатдан ҳам фойдаланувчи ҳақида жуда кўплаб маълумотларни тўплайди. Бироқ, махсус хизмат ҳам борки, унда маълумотларни кўриш ва уларни ўчириб юбориш мумкин. Lifehacker.ru сайти айнан шу ҳақда ҳикоя қилади.

Аслида, Microsoft компанияси фойдаланувчилар ҳақида кўпроқ маълумотлар тўплаш истагидан холи эмас. Бироқ, сўнгги вақтларгача бу нарса ошкор этилмагани кўпчилик истеъмолчиларда жиддий хавотирларга сабаб бўлар эди. 

«Махфийлик» номли янги восита Windows 10 дастурининг жосуслиги ҳақида миш-мишларни йўққа чиқаришга хизмат қилади. Унинг ёрдамида Microsoft компанияси қандай маълумотларни, қайси мақсадларда тўплашини билиб олиш мумкин. Аммо, энг асосийси, мавжуд ахборотлар билан танишиш баробарида уларни ўчириш имконияти борлигидир. 

«Биз Microsoft компанияси раҳбарияти, сизнинг махфийлигингизни ҳимоя қилиш мақсадида бошқарувнинг барча воситалари ва улар борасида оқилона қарор қабул қилиш учун зарурий маълумотларни бериш зарур, деб ҳисоблаймиз. Сиз бу веб-сайтда махфийлик созламаларини бошқаришингиз ҳамда корпорация булутли хизматида сақланадиган ахборотларни кўриб чиқиб, уларни йўқотишингиз мумкин», - дейилади компания хабарида. 

Шундай қилиб, барча маълумотлар бир неча саҳифага тақсимланган. Асосий эътибор «Қидирув» ва «Манзил» бандларига қаратилган. Унда барча қидирувлар ва манзилингизга оид маълумотлар бўлади. 

Мавзуга оид