Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нашриётлар сони 13 баробарга ошди
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нашриётлар сони 13 баробарга ошди, деб хабар берди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги вакили.
Республикада чорак аср аввал тўққизта нашриёт ўз фаолиятини олиб борган бўлиб, уларнинг барчаси давлатники бўлган. Ҳозирги кунда эса Ўзбекистонда уларнинг сони 122га етди, шу билан бир қаторда, 57 нашриёт – хусусийдир.
Республикада нашриётлар ўртасида беш номинация бўйича “Энг яхши китоб” кўргазма-танлови ўтказилиши яхши анъанага айланди. Ўзбекистон ноширлари халқаро кўргазмаларда фаол равишда иштирок этиб, уларда совринли ўринларни қўлга киритмоқда.
2010 йилнинг февралидан бошлаб эса Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошида “Ижод” жамғармаси ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Унга мамлакат биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан асос солинган. У, хусусан, ёш ёзувчиларга ўз ишларини чоп этишларида моддий ёрдам беради.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссия олти нашриёт лицензиясини бекор қилди.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024