Жамият | 10:20 / 09.02.2017
12950
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Сан-францисколик фаррош бир йилда 230 минг доллар ишлаб топди

Фото: Fotolia

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида ҳудудий темир йўлларида фаррош бўлиб ишловчи Лян Чжао Чжан бир йилда 230 минг доллардан ортиқ пул топади, деб хабар бермоқда The Sun.

Эркак ҳар куни 17 соат ишлайди. Унинг асосий иш ҳақи йилига 56 минг долларни ташкил этса, қолган 14 минг долларни бонуслар тариқасида олади. Бундан ташқари, Чжан 162 минг доллардан ортиқ маблағни иш вақтидан сўнг ҳам қолиб ишлагани учун олган.

Унинг ҳамкасблари Чжан аслида смена вақтида омборхонада дам олиб ўтиришини маълум қилишган. Видеокузатув камераларида эркак бу ерга икки бора – 54 ва 90 дақиқага кирганини кўриш мумкин. Бироқ транспорт компанияси вакили уни ҳимоя қилиб чиқди ҳамда фаррошлар танаффусга чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Компания раҳбарларидан бирининг таъкидлашича, Чжан "шунчаки ҳеч қачон ишдан бош тортмайди".

Нашрнинг қўшимча қилишича, меҳнатсевар ходим сўнгги уч йил давомида умумий ҳисобда 680 минг доллар ишлаб топган. 2015 йилда у ҳар куни (дам олиш кунлари ҳам) ишлаган.

Мавзуга оид