Фан-техника | 17:59 / 10.02.2017
8456
2 дақиқада ўқилади

Фото: Цукерберг Oculus VR виртуал реаллик лабораториясини кўрсатди

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўз саҳифасида Oculus VR тадқиқот лабораториясидан олинган бир неча фотосуратни тақдим этди. Компания виртуал реаллик технологиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Цукербергнинг сўзларига кўра, лаборатория Вашингтон штатидаги Редмонд шаҳрида жойлашган. Унинг мутахассислари оптик технологиялар, кўзлар ҳаракатини кузатиб туриш тизимлари, аралашган реаллик ва бошқа йўналишлар бўйича ишлайди. Жамоага собиқ ўйинлар дастурчиси ва Valve ходими Майкл Абраш раҳбарлик қилади. У Oculus VR’га 2014 йилда келиб қўшилган.

Цукерберг сурат чизиш, виртуал клавиатурада матнлар киритиш ва «ҳаттоки ўргимчак-Инсон каби ўргимчак тўрини отиши мумкин бўлган» махсус қўлқопларни кўрсатди.

Жамоа товуш тажрибаларини ўтказиш мақсадида иккинчи акс-садо бермайдиган камерани қурмоқда – Цукербергнинг сўзларига кўра, бу «дунёдаги энг тинч жой бўладики, унда юрагингиз уришини ҳам эшитишингиз мумкин бўлади».

Кичик деталларни ишлаб чиқариш учун камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида ҳаммасини тозаликда сақлаш лозим, деб ёзади Цукерберг. У махсус тоза хона ҳақида сўз юритган.

Цукербергнинг сўзларига кўра, лабораторияда янги турдаги линзалар ва қурилмалар яратишда олмосга ишлов бериш бўйича технология қўлланилади. 

Мавзуга оид