Фан-техника | 17:48 / 13.02.2017
13884
2 дақиқада ўқилади

Смартфонларнинг камераларини яхшилаш усули топилди

Ҳарвард университети олимлари текис мета-линзалар ишлаб чиқаришди. Бу линзалар смартфонлар ва бошқа қурилмаларда суратга олиш сифатини яхшилашга хизмат қилади. 

Анъанавий линзалар шиша ва ёруғлик ўтказувчи бошқа материаллардан ясалади. Улар маълум бир даражада эгрилик радиусига эга. Смартфон қулай бўлиб қолиши ҳамда камералар телефон корпусидан бўртиб чиқмаслиги учун ишлаб чиқарувчилар йирик тизимларни жойлаштириш имконини топа олмаётган эди. 

Ҳарвард олимлари ишлаб чиққан мета-линзалар титан оксидининг устунларидан ташкил топган. Уларни исталганча ингичка қилиш мумкин. Бу каби линзалар ёруғликни бош нуқтада акс эттира олади. 

Инновацион линзалар анча ихчам ва вазни ҳам енгил. Уларни ўрнатиш фотосуратлар сифатини яхшилаш баробарида қурилма қалинлигини камайтириш ҳамда хромли чегараларни йўқотиш имконини беради. 

Фокуслаш қуйидагича амалга ошади:

Бир неча ой муқаддам ушбу линзалардан фақат монохромли тизимларда фойдаланилган эди. Ҳозирда, олимлар кўк-яшил спектр билан ишламоқда. Яқин орада тўлиқ тусли намуна олиниши кутилмоқда. 

Мавзуга оид