Light | 16:55 / 20.02.2017
37599
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жаҳонга машҳур сураткаш Жон Стэнмайернинг нигоҳида (фото+видео)

Жаҳонга машҳур сураткаш Жон Стэнмайер Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилиб, Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали бу ерларда ўзининг диққатини тортган сурат ва видеолар билан бўлишиб келмоқда. Унинг маълум қилишича, ҳозир у National Geographic журнали учун Ўзбекистон ҳақида суратлар коллекциясини яратмоқда. Унинг юртимизда муҳрлаган суратларини сиз билан бўлишишга қарор қилдик. 

Меҳмондўст Ўзбекистонга қайтиш

Қишнинг гўзал манзарасини ўзида акс эттирган бепоён далалар 

Бизга тушлик тайёрланмоқда, Мўйноқ

Владимирнинг Мўйноқдаги ажойиб устахонаси

Қачонлардир Мўйноқда сув кўп бўлган, совет даврида Орол суви суғориш ишларига йўналтирилган. 40 йил ўтгач, менинг қадрдон дўстим ва ижтимоий тармоқлардаги ассистентим собиқ Орол денгизи тубида қор ва кемалар шарпаси оралаб саёҳат қилмоқда

Уч ғилдиракли аравада Ўзбекистоннинг ғарбидаги тарихий номи Окс бўлган Амударё томон кичик саёҳат

Қадимий Хиванинг сокин кўчаларидаги нафас

Икки кишилик дастурхон

Хивадаги хонадон ҳовлисида қуритилаётган кийимлар

Уч юз йиллик эшик ортидаги тасаввур оқими, Бухордаги Мир Араб мадрасаси

5 ёшли Бекнур Бахтиёров суннат тўйидаги махсус маросимдан олдин Пахлавон Маҳмуд мақбарасидаги муқаддас булоқ сувидан ичмоқда, Хива

Instagram фойдаланувчилари Жон Стэнмайернинг Ўзбекистонда олган сурат ва видеоларини юқори баҳолашган. Айниқса Мир Араб мадрасасида олинган кичик видео остидаги изоҳларда фойдаланувчиларда катта таассурот қолдиргани кўриниб турибди. Шуниси диққатга сазоворки, унинг саҳифасида ўзбекистонлик ҳамюртларимиз ҳам ўз изоҳларини қолдириб, Стэнмайер билан мулоқот қилишган. 

Жон Стэнмайер 1964 йилда АҚШнинг Иллинойс штатида дунёга келган. У World Press Photo'нинг "Йил сурати" номинациясида ғолиб бўлган. Шунингдек Стэнмайер - "Эмми" мукофотининг "Ахборот ва ҳужжатли кўрсатувлар яратишда янгича ёндашувлар" номинацияси номзоди.

Мавзуга оид