Жамият | 15:52 / 27.02.2017
21127
2 дақиқада ўқилади

Ҳайвонларнинг энг кўп тишлаш ҳолати қайси вилоятда кузатилди? 

Ўзбекистонда февралдаги қутуриш касаллиги билан кураш ойлиги давомида 67,4 минг ит эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатда профилактик эмлашдан ўтказилган 1,4 миллион уйда сақланадиган ит ва мушуклар рўйхатга олинган. 2011-2016 йилларда дайди ҳайвонлар томонидан тишлашлар миқдори кескин ортди – 49,47 мингдан 59,67 минг кишигача, бунинг оқибатида қутуришга қарши эмлашга ажратиладиган маблағлар ҳажми 1,1 млрд.дан 7 млрд. сўмгача оширилди.

Энг кўп ҳайвонларнинг тишлаши ҳолати Тошкент вилояти аҳолиси билан содир бўлди, бу ерда 8059та ҳодиса қайд этилган. Кейинги ўринларда Сурхондарё (6594), Бухоро (5688) вилоятлари ва Тошкент (5252) жойлашган. Энг кам шундай ҳолат – Навоий вилоятида қайд этилган (2708).

Ҳайвонлар томонидан тишлаш ҳолатларининг 87,2 фоиз ёки 51,95 мингтаси итлар ҳамда 6,8 фоизи мушукларга тўғри келади. Ҳодисаларнинг бир қисми бошқа уй ҳайвонлари, кемирувчилар ва ёввойи ҳайвонлар билан содир бўлган.

Ўтказилган тадбирлар давомида ит сақлаш қоидаларини бузган 145 нафар фуқароларга маъмурий баённомалар тузилиб, қоидабузарлик ишлари судга оширилган ҳамда 7,12 млн сўм миқдорида жарима ундирилган.

Ой давомида 266,47 мингта хонадонлар уйма-уй юриш орқали ўрганиб чиқилди, шу билан бир қаторда, 2940та таълим муассасаларида ҳамда 4783та ташкилот ва муассасаларда мавзуга оид дарслар ва семинарлар ташкил этилди. Қутуриш мавзусига оид 38та теле ҳамда 197та радиодастур эфирга узатилди.

Мавзуга оид